Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Италия чемпионатининг ўнинчи турида А Сериянинг икки дебютанти – “Кальяри” ва “Фрозиноне” футболчилари ўзаро куч синашади.
Бу баҳсга сардинияликлар мезбонлик қилади. Кўпчилик айнан мана шу учрашувда Клаудио Раньери шогирдлари ғалабасиз сериясига барҳам беришини кутмоқда. Италиялик мутахассис бўлажак беллашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Учрашув ҳақида
Бу галги ўйин ҳам худди бошқалари сингари жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз ишлари яхши кетаётган жамоага тзўқнаш келяпмиз. “Фрозиноне” бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ўзининг футболини ҳаётга татбиқ қила олди. “Фрозиноне” ва “ Лечче” каби жамоалар жорий мавсум кашфиётига айланди ва биз улар билан охиригача курашишимизга тўғри келади. Ўйин мураккаб, оғир, лекин қизиқарли бўлади.
Тактика ҳақида
Мен ҳеч қачон олдиндан битта тактика танлаб қўймайман. Ҳаммаси футболчиларнинг иши қандай кетаётоанига қараб ҳал қилинади. Менда доимий битта ўйин схемаси йўқ. “Фрозиноне” ҳам 4-3-3 тактик схемасини кўп қўллайди, лекин ўйин услуби турлича. Шунинг учун ҳам кимларни ўйинга тушириш ва таркиб танлашда эътиборли бўлиш керак. Таркиб танлаш шахсан ўзимнинг ишим.
Асосий ҳужумчи ҳақида
Лападула тўлиқ соғайганидан кейин ўйнайди, у бизнинг асосий ҳужумчимиз бўлиб қолаверади. Жанлука сафга қайтишга яқин, у машғулотларда яхши ишлаяпти. Лекин дарров майдонга тушиб, ўйнаб кетиши қийин масала. Ҳозир Зито Лувумбонинг хизматларига муҳтож эканимиз айни ҳақиқат. У ураётган голлардан баҳра олайлик.
Андреа Петанья ҳақида
Петанья дастлабки учрашувини жуда яхши бошлаган эди. Кейин мушагини шикастлаб олди ва икки ҳафта шуғуллана олмади. Петанья ҳаддан ортиқ курашади, у баъзан ўзини асраши керак. Биз Петаньянинг жисмоний ҳолатини тезроқ тиклаш учун барча чораларни кўряпмиз.
Найтан Нандес ҳақида
Нандес биз учун муҳим ўйинчи. Найтан ҳимоядан ҳужумга ўтадиган жараённи бошқаради. Манкосу бу борада қўшимча куч. Марко ҳам ҳозир яхши формада. Тўлиқ кучга кирганидан кейин ундан кўпроқ фойдаланаман.
Элдор Шомуродов ҳақида
Футболчиларимизнинг “Салернитана”га қарши ўтказган ўйинидан жуда мамнун бўлдим. Лекин натижа ҳақида бундай деб бўлмайди. Энг муҳими, спорт формасини яхшилаб олиши талаб этилган айрим футболчиларимиз жисмоний ҳолатида ижобий ўзгаришлар бўляпти. Мен Элдор Шомуродовни назар тутяпман. Шунингдек, Якуб Янкто ва Марко Манкосуни ҳам.
Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” ва “Фрозиноне” ўртасидаги учрашув 29 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Фикрлар