Ана холос! ФИФА жаҳон чемпионларига нисбатан иш очди
ФИФА ЖЧ-2022'дан сўнг Аргентина ва Хорватия терма жамоаларига нисбатан интизомий иш очди.
ФИФА Аргентинага қарши ишни финалдаги ғалабадан сўнг интизом кодексининг икки моддаси, аниқроғи, тажовузкор хатти-ҳаракатлар ва ҳалол ўйин тамойилларини бузилганлиги сабабли очди. Шунингдек, футболчилар ҳамда расмийларнинг номақбул ҳаракатлари ҳам инобатга олинган.
Бундан ташқари, жанубий америкаликлар жаҳон чемпионати регламентига, шунингдек, медиа ва маркетингга оид қоидалар билан боғлиқ бўлган модда бўйича ҳам жазоланиши мумкин.
Хорватияга қарши иш терманинг Марокашга қарши бронза медаллари учун ўтган ўйинда FIFA тартиб-интизом кодексининг 13 (Дискриминация) ва 16 (Ўйин вақтидаги тартиб ҳамда хавфсизлик) моддалари бузилганлиги сабабли очилган.
Фикрлар