Ана холос! ФИФА Қатардаги мундиалнинг ўзидаёқ иштирокчилар сонини 48тага етказмоқчи
Ads

Жорий йилнинг 13 июнида Москвада ФИФАнинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтади. Унда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирокчи терма жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласи кўриб чиқилади.

Таъкидлаш керакки ушбу таклифни Жанубий Америка футбол конфедерацияси илгари сурмоқда. Бироқ, иштирокчи жамоалар сонининг оширилиши бевосита ўтказиладиган учрашувлар сонига ҳам таъсир қилади. Аниқроғи, мухлислар 64та ўйин ўрнига 80та ўйин томоша қилишлари мумкин. Бу эса мезбон ташкилотчиларга қўшимча муаммолар туғдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА бундан аввал ЖЧ-2026дан бошлаб мундиалда 48та терма жамоа иштирок этишини тасдиқлаган эди. Шунда жамоалар 16та гуруҳга бўлиниб, кураш олиб боришади ва гуруҳларда энг кўп очко тўплаган 2тадан жамоа плей-оффга йўлланмани қўлга киритади.

Минбар

Барча блоглар