Ана холос! Футболчилар қолиб, бош мураббий оёғини синдириб олди

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель машғулотлар пайтида жиддий жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, германиялик мутахассис жамоанинг кечаги машғулотларида чап тўпиғини қайириб олган ва натижада оёғи синган.

Бундан аввалроқ, агар ПСЖ бу мавсум Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб бора олмаса, Тухель истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Парижликлар ЕЧЛнинг чорак финалида “Аталанта”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!