Ана холос! Голландия чемпионатида мавсум муддатидан аввал якунланди

  • 24 апреля, 2020, 21:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Голландия чемпионатида мавсум якунига етмайдиган бўлди. De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра, мавсум муддатидан аввал якунлангани боис чемпион эълон қилинмайди ва ҳеч қайси клуб қуйи дивизионга тушириб юборилмайди.

Таъкидлаш керакки, Голландия чемпионатида 1945 йилдан кейин илк бор чемпион номи аниқланмайдиган бўлди.

Лекин, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳозирча расмий баёнот эълон қилинмади. 25-тур якунига кўра, мусобақа жадвалида “Аякс” 56 очко билан пешқадамлик қилаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию