Ана холос! Ҳакам "Навбаҳор" фойдасига пенальти бермагани маълум бўлди (видео)

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” (2:0) учрашувида ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича ЎФА Ҳакамлар бўлимининг хулосаси маълум қилинди. 

"34-дақиқада “Навбаҳор” вакиллари ҳужум уюштирган вақтда наманганлик ҳужумчи тепган тўп “Қўқон-1912” футболчисининг ўнг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Мазкур вазиятда бош ҳакам бурчак тўпи белгилади.

Ушбу ҳолатда ҳимоячининг қўли табиий равишда эмас ва тўп ундан ўтганда бўш қолган дарвозага кирар эди. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳолатда пенальти ва яққол голдан маҳрум қилгани учун ҳимоячига нисбатан қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Юқоридаги вазият ўйин тақдирига эмас, балки ҳисобига таъсир кўрсатгани инобатга олиниб, бош ҳакамга нисбатан огоҳлантириш ва ўйинда ишлагани учун паст баҳо берилади"-дейилади хабарда.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ikromjon Ruzimatov
17/03/2022 22:35
Vaziyat to'liq ko'rsatilmagan yiqilayotgan paytta qo'lini op qochishti imkoni yuq bu videoda hakamga qo'shilaman