Ана холос! Ҳакам "Сурхон" клуби директори этиб тайинланди. Унга жамоа нуфузини янада кўтариш, ёш иқтидорларга эътибор қаратиш вазифаси юклатилди
«Сурхон» футбол клубига янги директор тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мухлисларга яхши таниш бўлган, фаолиятининг асосий қисмини ҳакамлик билан ўтказган Ҳасан Рўзиев клуб директори этиб тайинланди.
Ҳасан Рўзиев зиммасига «Сурхон» жамоаси нуфузини янада кўтариш, ёш иқтидорларга эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Рўзиев бу йилдан футболдаги ҳакамлик фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар