Ана холос! Ҳамдамовнинг жамоаси энди янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди, чунки...
Ads

Россия футбол иттифоқининг низоларни ҳал қилиш қўмитаси ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган “Анжи” клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйди.

Бунга махачкалаликларнинг ҳимоячи Багаутдин Рикматуллаевга маоши ва даволанишига кетган харажатлардан бўлган қарздорлиги сабаб бўлган. Энди ушбу таъқиқ клуб Рикматуллаевдан бўлган барча қарздорликни бартараф этсагина олиб ташланиши мумкин.

Маълумот учун, “Анжи” айни дамда премьер-лиганинг ўтган 4та туридан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда 14-поғонада бормоқда. Махачкалаликлар навбатдаги турни 26 август куни амалдаги чемпион “Локомотив”га қарши ўтказишади.

Минбар

Барча блоглар