Ана холос: Иброҳимович
 
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ҳозир ҳужум чизиғида тўп сураётган Златан Иброҳимович бу жамоада асосий тўпурар деган фикрга қўшилмаслигини айтди.
 
- Жозе Моуриньо жамоага келганида ҳужум чизиғи юқорис авияли ўйин кўрсатолмаслигини биларди, - деди Майкл Оуэн. - Рэшфорд ёш, Руни асосий ҳужумчи ортида ўйнайди, Марсьяль ҳам тўпурар эмас. Шунинг учун Жозе вақтинчалик чора сифатида Златан Иброҳимовични олиб келди. Иброҳимович яхши ҳужумчи, лекин "МЮ"да энг зўр тўпурар ўйнаши керак.
 
Златан Иброҳимович "Манчестер Юнайтед"да 11 учрашувда олтита тўп киритди. Оуэннинг ўзи эса 65 та ўйинда рақиблар дарвозасини 25 маротаба ишғол қилган.