Ана холос! Икардини ЖЧ-2018да кўрмаймиз
Ads

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икардини ЖЧ-2018га олиб бормасликка қарор қилди.

Fox Sports Argentina тарқатган хабарга кўра бунга Икардининг терма жамоа ўйинларига мослаша олмаслиги ва у ердаги аксарият футболчилар билан яхши муносабатда эмаслиги асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда жами 22та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та гол киритишга эришган.