Ана холос! Жасурнинг жамоаси номини ўзгартиради
Жасур Жалолиддиновни ижарага олган “Тамбов” тез орада номини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб спорт директори Павел Худяков хабар қилмоқда.
- Биз клубни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Бошқа жойга кўчиш вариантини кўриб чиқяпмиз. Чунки Тамбовдан лицензия ҳам олиб бўлмайди. Ягона ечим стадион ва академия бўлган бошқа ҳудудга кўчиб кетиш. Янги манзил катта эҳтимол билан Саранск шаҳри бўлади. Мавсум давомда клуб номини ўзгартира олмаймиз. Лекин чемпионат якунлангач, буни амалга ошириш мумкин, - деди Худяков.
Тамбов вилояти раҳбарияти клубни молиялаштиришни тўхтатганидан кейин “Тамбов” молиявий инқирозга юз тутди. Клуб ходимлари ва футболчиларига маош бера олмаяпти.
Фикрлар