Ана холос! Кавани чорак финалда Францияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Уругвай терма жамоаси форварди Эдинсон Кавани катта эҳтимол билан ЖЧ-2018нинг чорак финалида Францияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчининг қачон сафга қайтиши бугун ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади. Аммо, Португалияга (2:1) қарши ўйинда жароҳат олган футболчининг жума куни французларга қарши ўйинда майдонга тушмаслик эҳтимоли жуда юқори эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Уругвай – Франция учрашуви 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.