Ана холос! КОНМЕБОЛ Мессини 3 ойга дисквалификация қилди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Мессини 3 ойга терма жамоа учрашувларидан дисквалификация қилди.
Айтиш керакки, 32 ёшли футболчи Америка кубогида КОНМЕБОЛ шаънига танқидий фикрлар билдиргани учун ташкилот уни шу тариқа жазолади. Бундан ташқари у 50 минг доллар жарима ҳам тўлайдиган бўлди.
Бу Месси учун енгил жазо бўлди дейиш мумкин. Боиси, у яқин 3 ой ичида фақатгина Чили, Мексика ва Германия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборади холос.
Эслатиб ўтамиз, агар Месси ушбу қарордан норози бўлса, бир ҳафта ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Фикрлар