Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум
Бугун Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "Е" гуруҳидан ўрин олди. Вакилларимиз мундиалда Италия, Ямайка ва Кот-д'Ивуарга қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2026 йилнинг 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида бўлиб ўтади. Унда 48 та терма жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.


Фикрлар