Ана холос. Корея терма жамоаси яримҳимоячиси Осиёга қайтмоқчи эмас

Жанубий Корея терма жамоаси ҳамда "Суонси Сити" клуби ярим ҳимоячиси Ки Сон Ён фаолиятини Осиё жамоаларида давом эттиришни ҳоҳламаётганилиги ҳақида футболчининг агенти маълум қилди.

Ҳозирги пайтга келиб Осиёнинг бир қанча клублари футболчига қизиқиш билдирмоқда. Молиявий жиҳатдан энг қулай бўлган асосий таклифлар Хитой Супер Лигаси вакиллари "Шанхай СИПГ" ва "Хэбэй Форчун" жамоаларидан бўлмоқда.

Бироқ футболчини бу таклифлар қизиқтирмаяпти, у Европа қитъасида тўп суришни афзал кўрмоқда. Унинг “Суонси Сити” билан амалдаги шартномаси 2018 йил июн ойида ўз якунига етади.

Маълумот ўрнида, Ки Сон Ён ўзининг профессионал фаолиятини 2006 йилда Кей Лига вакили “Сеул” жамоасида бошлади. 2009 йилга келиб, у Европа футболи ҳавосидан баҳра олишга муваффақ бўлди. Шотландия клубларидан бири “Селтик” Ки билан 4 йиллик шартнома имзолади. 2012 йилда эса Англия Премьер Лигаси аъзоси “Суонси Сити” футболчини ўз таркибига қўшиб олди.

Ҳозирги пайтга келиб, АПЛнинг ортда қолган 16 турида фақатгина уч ғалаба ва уч дурангга эришган уэлсликлар 12 очко билан турнир жадвалининг хавфли зонасидан жой олишган. Бироқ октябр ойида мураббийликка таклиф қилинган Боб Бредлей ва жамоа аъзолари “Суонси Сити” бу ботқоқдан олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!