Ана холос! Куман

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери бўйича музокара ўтказмасликни сўраган.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, нидерландиялик мутахассис каталонияликлар постига келгунига қадар, "Барса" вакиллари габонлик форварднинг агенти билан муваффақиятли келишувга эришиш арафасида бўлган. Бироқ Куман янги клубида терма жамоадаги шогирди Мемфис Депайни кўришни истаган ва Обамеянг трансфери тўхтаб қолган.

Ўтган вақт давомида "канонирлар" юлдузи клуб билан амалдаги шартномасини яна 2 йилга узайтирди ва жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди. "Кўк-анорранглилар" эса Депай трансфери борасида ҳали келишувга эриша олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)