Ана холос! Куман Саудияга йўл олган шогирди учун терма эшикларини ёпди
Рональд Куман Стевен Бергвейннинг Саудия Арабистонига кетганини танқид қилди.
"Аякс" 26 ёшли футболчини "Ал-Иттиҳод"га 21 миллион еврога сотди.
"Агар сен 26 ёш бўлсанг сенда молиявий эмас, спорт амбициялари бўлиши керак. Бу қарорлар футболчилар томонидан қабул қилинади.
Энди терма жамоа эшиклари Стивен учун ёпиқ. Балки унинг ўзи ҳам шу гапни айтишимни тахмин қилгандир.
Биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз керак. Бироқ шахсан мен ушбу трансферга рози бўлмасдим", - деди Рональд Куман.
Фикрлар