Ана холос! Куртуа Ла Лиганинг илк турини ўтказиб юбориши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра бельгиялик посбон тўпиғидан жароҳат олган. Шифокорларнинг сўзларига кўра у тахминан 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Куртуа 17 август куни Ла Лиганинг илк туридан ўрин олган “Сельта”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 27 ёшли Куртуа ўтган мавсум “Реал”да 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 48та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар