Ана холос! "Лидс" "Барселона"нинг зўр таклифини рад этди
"Барселона" клуби "Лидс" етакчиси Рафиньяни қўлга киритиш учун қаттиқ кураш олиб бормоқда.
Бундан олдин "кўк-анорранглилар" у учун бир қатор таклифлар билан чиққан, аммо рад жавобини олганди. Фабрицио Романо берган хабарга кўра, Англия клуби "Барселона"нинг сўнгги 60+10 миллион евролик таклифини ҳам рад этди.
Биласиз, 25 ёшли вингер учун айни вақтда "Челси" ҳам кураш олиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Рафинья Премьер-лига доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар