Ана холос!
Ads

"Ливерпуль" клуби Англия лига кубогидан дисквалификация қилиниши мумкин.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра Лига кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "МК Донс"га қарши ўйинда мерсисайдликлар сафида майдонга тушиши мумкин бўлмаган футболчи ҳаракат қилган. Бироқ, ҳозирча бу футболчи айнан ким эканилги маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўша баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучган эди. Клопп жамоаси 1/8 финалда “Арсенал”га қарши ўйнайди.