
Ана холос: “Ливерпуль” ҳужумчиси ашаддий рақиб сафига ўтади
“Ливерпуль” ҳужумчиларидан Диогу Жота ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Football Insider нашри маълумот тарқатди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар португалиялик футболчини келажакдаги режаларига киритмади ва у билан яна икки йил давоми этиши керак бўлган шартномани узайтирмайдиган бўлди.
Энди 28 ёшли ҳужумкор футболчи захира ўриндиғида қолиб кетмаслиги учун ўзига муносиб бошқа жамоа топиши керак.
Бу борада Жотанинг омади чопди. “Арсенал” тажрибали ҳужумчига иш беришга тайёр. Бунинг учун “канонирлар” ашаддий рақиб – “Ливерпуль”ни Жотани қўйиб юборишга кўндиришига тўҳри келади.
Трансфер бозорида Жота 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумла барча турнирларда 29 марта майдонга тушган футболчи саккизта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар