Ана холос! "Ливерпул"нинг иккинчи дарвозабони ҳам сафдан чиқди

"Ливерпуль" клуби АПЛнинг 2-турида "Саутгемптон"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин кадрлар муаммосига дуч келди.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда жамоанинг иккинчи дарвозабони Адриан асосий посбон Алиссоннинг ортидан лазаретга йўл олди. Айтилишича испаниялик дарвозабон куни куча “Челси”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги баҳсида жароҳат олган.

Қизиғи, агар Адриан ушбу ўйинга қадар тикланиб улгурмаса, шу куни мерсисайдликлар дарвозасини асосий жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган 20 ёшли посбон Кевин Келлехер ёки ўтган мавсумни Англия 3-дивизионида ўтказган 35 ёшли Энди Лонергалардан бири қўриқлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Саутгемптон” – “Ливерпуль” учрашуви эртага 17 август куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
16/08/2019 17:40
Minyole yoki Kariusning qarg'ishi))