Ана холос! Лотерея ўйини сабаб Суперлига ўйинлари вақти ўзгартирилди
Ads

Ўзбекистон ПФЛ ва “Sport” TV жорий мавсум ҳам Суперлига баҳсларининг трансляция қилишда ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилган эдик. Унга кўра тур доирасида 6та ўйин уч кунда иккитадан “Sport” TV да намойиши режалаштирилган. ПФЛ тур ўйинлари бошланиш вақтини соат 18:00 дан сўнг қилиб белгилаганди.

“Sport” TVда ҳар шанба бир хил вақтда (соат 19:30) жуда кўплаб юртдошларимиз кузатиб борадиган “Омад Лотто” эфирга узатилади. Шу сабаб, “Sport” TV шанба куни бўлиб ўтадиган футбол ўйинларининг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаш борасида Ўз ПФЛга таклиф билан чиқди. Шанба дам олиш куни бўлиб, бу футбол мухлисларига стадионга келиш учун ортиқча муаммо туғдирмаслигини ва “Sport” TV эфир дастурини инобатга олган ЎзПФЛ 3 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилади. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифаси хабар бермоқда.