
Ҳусанов энг бадавлат клублардан бирида ўйнайди...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” ўйинчиси экани ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари орасида “шаҳарликлар”га мухлислик қилаётганлар кўплигини инобатга олиб, sports.uz портали ушбу клубга оид янгилик ва маълумотларни бериб боришда давом этади.
Football Benchmark Group агентлиги Европадаги энг юқори бозор қийматига эга клублар рейтингини тузиб чиқди.
Қизиқ томони шундаки, ушбу рейтингнинг энг юқори уч поғонасини мавсумни бирорта нуфузли совринсиз якунлаган жамоалар – “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” эгаллади.
“Қироллик клуби”нинг умумий қиймати 6,3 миллиард еврони ташкил қилмоқда.
Рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
“Реал” (Испания) — € 6,3 млрд.
“Манчестер Сити” (Англия) — € 5,2 млрд.
“Манчестер Юнайтед” (Англия) — € 5,1 млрд.
“Барселона” (Испания) — € 4,5 млрд.
“Бавария” (Германия) — € 4,3 млрд.
“Ливерпуль” (Англия) — € 4,1 млрд.
“Арсенал” (Англия) — € 3,9 млрд.
“Пари Сен-Жермен” (Франция) — € 3,8 млрд.
“Тоттенхэм” (Англия) — € 3,6 млрд.
“Челси” (Англия) — € 2,9 млрд.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 20 январь куни Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. 21 ёшли ҳимоячи янги жамоаси сафида Англия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар лигаси доирасида тўққизта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.
Гвардиолага Клоппнинг шогирди ёрдам беради
“Ливерпуль” собиқ бош мураббийи Юрген Клоппга ёрдамчилик қилган таниқли мутахассис Пепейн Лейндерс энди “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиола билан ишлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Испаниялик мутахассис жамоа таркиби баробарида мураббийлар штабида ҳам ўзгариш қилишни режалаштирмоқда ва бу борада унга Пепейн Лейндерснинг номзоди маъқул келган.
Пепейн Лейндрес Юрген Клоппга 2024 йилнинг ёзигача ёрдам берди ва катта тажриба тўплади. Бу мутахассис “Ливерпуль”даги ишини 2024 йилнинг декабригача давом этди ва энди янги чорловларни қабул қилишга тайёр.
Экспертлар Пепейн Лейндерс мураббийлар фалсафасини тез ўзлаштира олиши ва замонавий футбол тактикаларини яхши билишини таъкидламоқда.
У Пеп Гвардиолага жамоани Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигаси ўйинларига янада пухта тайёрлашда ёрдам беради.
Клуб хўжайин Гвардиолага тўлиқ ишонч билдирди
“Манчестер Сити” клуби бошқарув раиси Халдун Ал-Муборак жамоа мавсумни совринсиз якунлаганига қарамай, бош мураббий Хосеп Гвардиолани тўлиқ қўллаб қўвватлашини билдирди.
- Гвардиола билан муносабатларимиз ўзаро мустаҳкам ишонч асосига қурилган. Биз бир биримиўзга тўлиқ ишонамиз.
Айнан мана шу омил туфайли узоқ муддатдан бери баҳамжиҳат ишлаб келяпмиз ва барқарор натижаларга эришяпмиз. Бу мавсумдагидек мураккаб жараёнларда ўзаро ишонч янада мустаҳкамланади, - деди Халдун Ал-Муборак.
Таъкидлаш керакки, Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”га 2016 йилдан бери устозлик қилади. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” ўзи иштирок этган барча нуфузли мусобақаларда бош совринга эга чиққан ва бир неча рекордларни ўрнатган.
Хосеп Гвардиоланинг клуб билан ҳамкорлиги 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Испаниялик мутахассис шундан кейин бироз танаффус қилишни ва кейинчалик терма жамоалар билан ишлашни режалаштириб қўйган.
Файзуллаев “янги” жамоада!
“Манчестер Сити” Ҳусанов учун “Ланс”га қўшимча 5 миллион евро тўламайдиган бўлди!
Ҳусанов, яхши бор! “Манчестер Сити” 12 нафар футболчисини кузатди
Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!
Шомуродов жамоасини машҳур мураббий бошқаришга рози бўлди
Фикрлар