"Манчестер Сити" президенти Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" президенти Халдун Ал Муборак қишда "Ланс"дан харид қилинган ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Яна бир ажойиб ёш ҳимоячи. Биз уни ёзда сотиб олишимиз мумкин эди, аммо Ҳусановни эртароқ олиб келишга қарор қилдик. Ўша пайтда ҳимояда кўплаб футболчиларимиз жароҳат олган эди. Абдуқодир марказий ҳимоя чизиғи учун жуда иқтидорли ва яна бир неча позицияларда ҳам ҳаракат қила оладиган футболчи” - деди клуб раҳбари.

Маълумот учун, айни пайтда ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида БААга қарши ўйин учун тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!