Ана холос! Манчестер дербиси бошқа кунга қолдирилиши мумкин
Ads

Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги марказий баҳс ноқулай об-ҳаво шароити сабаб 10 декабрдан бошқа кунга кўчирилиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда Манчестер шаҳрида жуда кучли қор ёғмоқда. Ҳаво харорати эса 0 даража атрофида. Ҳозир “Олд Траффорд” стадионида иситиш ишлари олиб борилмоқда, бироқ, барибир кучли совуқ сабаб ўриндиқлар музлаб қолиши мумкин. Агар шундай ҳолат кузатилса, учрашув бошқа кунга кўчирилади.

Хабарларга қараганда кучли қор 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Ливерпуль” ҳамда “Эвертон” жамоалари ўртасидаги Мерсисайд дербисида ҳам кузатилиши кутилмоқда.