Ана холос! "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин
Улар қоидани бузган бўлишлари мумкин.
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Агар “шаҳарликлар”нинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани ўз тасдиғини топса улар Чемпионлар лигасининг янги 2019/20 йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилишлари мумкин.
Берилган маълумотларга қараганда яқин вақтлар ичида бу борада мустақил тергов ҳаракатлари бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар