Ана холос: “Манчестер Сити” энг зўр плеймейкер Кевин де Брюйнедан воз кечмоқда
“Манчестер Сити”нинг энг зўр плеймейкери Кевин де Брюйне оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Бельгиялик ҳужумкор футболчи келаси йилнинг январь ойига майдонга туша олмайди.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” раҳбарияти 32 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.
Клуб мутасаддилари Кевин билан янги битим бўйича музокара олиб боришга тайёргарлик кўраётган эди. Бироқ, ярим ҳимоячи оғир жароҳат олганидан кейин раҳбариятнинг фикри ўзгарди.
Агар “Манчестер Сити” Кевин де Брюйне билан шартномани узайтирмаса, ёзда футболчини оладиган клублар музокараларга киришиши кутилмоқда.
Кевин де Брюйне манчестерликлар сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келади. Шу пайтга қадар плеймейкер 358 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 96 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 153 та голли пас узатган.
Фикрлар