Ана холос! "Манчестер Юнайтед" Бэйлни сотиб олиш фикридан қайтди

"Манчестер Юанйтед" клуби "Реал" вингери Гарет Бэйл билан ортиқ қизиқмайди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” раҳбарияти 29 ёшли уэльслик футболчини сотиб олиш фикридан қайтишган. Боиси, улар мавсумлар оралиғида асосан ёш футболчиларни таркибга жалб этишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Бэйл ортда қолган мавсум “Реал” сафида 42та ўйинда иштирок этди ва 14та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Бэйлни мавсумлар оралиғида сотиб юбормоқчи. Унинг трансфери эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!