Ана холос! Мбаппенинг ижтимоий тармоғида Мессини ҳақоратлагани ва 2028-йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида пост жойланди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг аккаунти Twitter ижтимоий тармоғида хакерлик ҳужумига учради.
Номаълум шахслар бир нечта постларни жойлаштирган. Улардан бирида Мбаппенинг ПСЖдаги собиқ жамоадоши Лионель Мессини "пакана" деб аташган. Шунингдек, улар Килиан номидан у 2028 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"га ўтишини ёзишган.
Хакерларнинг асосий мақсади ўзлари томонидан яратилган МБАППE криптовалютасига қизиқишни жалб қилиш эди. Аниқлик киритилишича, улар бир кечада 10 миллион евродан кўпроқ даромад олишган.
Маълумот учун, эрталаб аккаунтдан бу хабарлар ўчирилди ва ҳисобга кириш тикланди.
Фикрлар