Ана холос! Мбаппенинг трансфери Неймарникидан ҳам қимматга тушади ёҳуд ПСЖ ўз рекордини янгилаш арафасида

ПСЖ клуби “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасида келишувга эришди.

The Times нашрининг хабар беришича, монаколиклар пойтахт клубининг 18 ёшли тўпурар борасидаги 190 млн евролик таклифни қабул қилишган.

Эътиборлиси шундаки, Мбаппенинг трансфери бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 222 млн еврога харид қилинган Неймарнинг трансферидан ҳам ортиб кетади. Шу тариқа Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ парижликлар Килианга йиллик 10 млн евро маош ҳамда 5 йиллик шартнома таклиф қилишлари ҳақида хабарлар  тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!