Ана холос! Месси "Валенсия"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайди
Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси ҳамон жароҳатидан даволаниш билан банд.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи 15 сентябрь куни Ла Лига доирасида “Валенсия”га қарши бўладиган учрашувни ҳам ўтказиб юборади. Гарчи Месси умумий гуруҳда машғулот олиб бораётган бўлсада, у ҳамон ўзини тўлиқ яхши ҳис қилмаяпти.
Маълумотларга қараганда Месси 18 сентябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк туридан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга қарши сафар учрашувига боради. Агар Лео у ерда ҳам ўзини яхши ҳис қилмаса, “Барселона” мураббийлари уни “Гранада”га қарши ўйинда майдонга туширишлари мумкин.
Фикрлар