Ана холос: Мессига бутилка отишди

АҚШ чемпионатининг навбатдаги турида Лионель Месси ўйнаётган “Интер Майами” жамоаси сафар баҳсида “Лос-Анжелес” футболчиларини 3:1 ҳисобида енгган эди.

Лос-анжелесликларнинг ўз уйидаги илк мағлубияти мухлисларга оғир ботган кўринади. Daily Mail нашрининг хабар беришича, фанатлардан бири ўйиндан кейин учрашув қаҳрамонларидан бўлган Лионель Мессига бутилка отган.

Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз тансоқчилари ҳимоясида майдонни тарк этаётган бўлган. Ўша паллада трибунадан сув тўлдирилган идишни унга қарата улоқтиришган. Мессининг бахтига фанат мўлжални аниқ ололмаган.

Лионель Месси “Интер Майами”га кўчиб ўтганидан кейин бу жамоани мағлубиятга учратиб бўлмаяпти. Амалдаги жаҳон чемпиони 11 та учрашувда 11 та гол ва учта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!