Ана холос! “Милан” 24 ёшли дарвозабонини 40 ёшли дарвозабонга рокировка қилди
Ads

Италиянинг “Кальяри” жамоасида фаолият олиб бораётган 40 ёшли дарвозабон Марко Сторари яна “Милан” дарвозасини қўриқлайдиган бўлди.

Calcio Mercato нашрининг маълум қилишича бугун бўлиб ўтадиган “Кальяри” ва “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан “россонерилар” спорт директори Адриано Галлиани дарвозабон Сторарини яна “Сан-Сиро”га қайтариш бўйича келишувга эришди.  Энди у мавсумни “Милан”да якунлайди.

Шуни қўшимча қилиш керакки миланликлар келишувга кўра “Кальяри”га ўзининг 24 ёшли дарвозабони Габриэлни мавсум сўнгига қадар берадиган бўлди. Энди бразилиялик голкипер “Кальяри”да ўйин амалиётига эга бўлиши табиий.

Маълумот учун, Марко Сторари 2007-2010 йилларда айнан “Милан” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ эса “Ювентус” “россонерилар”нинг 17 ёшли дарвозабонига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.