Ана холос: Миср ФФ парагвайлик ҳакам устидан ФИФАга шикоят қилади

Миср Футбол Федерацияси ЖЧ-2018 “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Россия – Миср (3:1) ўйинида ишлаган парагвайлик ҳакам – Энрике Касерес  Вильяфантенинг устидан ФИФАга шикоят қилмоқчи.

“Биз ҳакамнинг устидан шикоят қиламиз. У ўша ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўйди. Ҳакам Марван Муҳсин жарима майдони ичида йиқилган вазиятда VARдан фойдаланиб, пенальти белгиласа бўлар эди – бу тозда пенальти эди”, – деб баёнот қилди Миср ФФ президенти Хани Абу Рид.

Мамлакат бош футбол ташкилоти раҳбари шунингдек, Россиянинг иккинчи голида Артём Дзюба Аҳмад Фатҳини қўпол тарзда тўхтатиб қолган деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!