Ана холос! Моуриньо “Рома”ни тарк этиши кутилмоқда
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Римни тарк этиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда бир неча оммавий ахборот воситалари.
Sky Sport нашрининг таъкидлашича, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатидан кескин норози бўлмоқда. Спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий кўрсатган ўйинчиларни қўлга кирита олгани йўқ.
Моуриньонинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг қўл остида “бўрилар” ўтган мавсумда УЕФА Конференциялар лигаси ғолиби бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо якуний қарорга келишдан олдин клуб хўжайини Дэн Фридкин билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилиб олади.
“Рома” хўжайини португалиялик мутахассис билан суҳбатлашиш учун АҚШдан Римга келиши кутилмоқда.
Фикрлар