Ана холос! "Наполи" футболчилари "Торино"га мағлуб бўлган ўйиндан сўнг меҳмонхонага қамаб қўйилган

"Наполи" жамоаси А Серия доирасидаги учрашувда "Торино"га имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур мағлубиятдан сўнг клуб футболчиларни меҳмонхонага қамаб қўйган. 

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, жамоа вакиллари машғулотлар ўтказилган майдонда эмас, меҳмонхонада кейинги баҳсга тайёргарлик кўради. Навбатдаги учрашув эса 13 январь куни "Салернитана"га қарши бўлиб ўтади. Шунгача "уй қамоғи" режими ўзгармаслиги айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, айни пайтга келиб, неаполликлар 28 очко билан А Серия турнир жадвалининг 9-поғонасини банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!