Ана холос! "Навбаҳор" клуби ўйин ўтказиш учун яна "Истиқлол" стадиони мутасаддилари билан келиша олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

6 апрель куни Суперлига 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйини бўлиб ўтади. Айни пайтда икки жамоанинг ҳам майдони учрашувга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис беллашув қайси стадионда ўтишига ойдинлик киритилмоқда. Ушбу қарама-қаршилик 6 апрель куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилиши борасида хабар бергандик. Аммо бугунги маълумотларга қараганда томонлар яна ўзаро келиша олишмаган. Бу ҳақда ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида ёзиб қолдирди.

- Хуллас, “Навбаҳор” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўйнаймиз деб хат берган бўлса, бугун “Истиқлол” томони келишувни яна бекор қилди, дейишди. Кетма-кет иккинчи марта. Фарғона ва Наманган катталари ўзлари келишиб олишар, деб умид қиламиз. “Навбаҳор” эса “Бунёдкор”га қарши беллашув учун стадион излаяпти.

“Локомотив” томони “Андижон”ни қабул қилишга ва иккинчи даврани Андижонда ўтказишга рози бўлди. Бироқ Тошкентда бир кунда икки учрашув ўтказишнинг иложи бўлмаяпти. Қолган 5 та учрашувнинг вақтлари ҳозирча аниқ, - дея ёзган Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!