Ана холос! Нигерияда футболчилар ўғрилаб кетилди

Нигериянинг «Энимба» клуби футболчиси Дайо Ожо ва «Абиа Кометс» клуби футболчиси Бенжамин Илуйомаде Бенин-Ово шоссесида ҳаракатланаётган пайтда ўғрилаб кетилди.

BBC тарқатган хабарга кўра, бу воқеа 22 март куни содир бўлган. Айтиш керакки, машинада «Энимба» клубининг яна бир футболчиси - Эммануэль Жеймс ҳам бўлган. Бироқ, у жиноятчилардан қочишга муваффақ бўлган.

Эътиборлиси, Нигерияда 2019 йилнинг январидан буён илк бор футболга алоқадор инсон ўғриланди. Ўшанда «Катсина Юнайтед» клуби мураббийи Абдуллахи Биффо олиб кетилган эди. Лекин, кейинчалик у қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Нигерияда ҳам чемпионат ўйинлари тўхтатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)