Ана холос! "Ньюкасл" футболчисининг маоши 35 баробарга ошади
"Ньюкасл" клуби ярим ҳимоячиси Мэттью Лонгстафф фаолиятини "Удинезе"да давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Кит Дауни ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Айтиш лозимки, 20 ёшли футболчи А Серия клуби сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилади. Боиси, унинг “қарғалар” билан амалдаги шартномаси шу ёз ниҳоясига етади. У янги жамоасида йилига 1 млн 750 минг евро маош олади. Бу эса унинг “Ньюкасл”даги маошидан нақд 35 марта кўп деганидир.
“Удинезе” “Манчестер Сити” хўжайинига тегишли эканини ҳам унутмаслик лозим.
Лонгстафф жорий мавсум “Ньюкасл” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Фикрлар