Ана холос. ОФК Хитой терма жамоаси яримҳимоячисини авф этди
Ads

Хитой терма жамоаси ҳамда Шандонг Луненг клуби яримҳимоячиси Жин Жингдао допинг тестдан ўта олмаганлиги сабаб уч ой муддатга футболдан четлатилди.

Гап шундаки у жорий йилнинг август ойида ОФК томонидан навбатдан ташқари ўтказилган допинг тестидан ўта олмаган эди. Чунки унинг организмида тақиқланган моддалар топилган эди. Шу сабабли ОФК бу футболчини саккиз ойга футболдан четлатган эди.

Бироқ футболчи бу қарорга эътироз билдириб, ишни қайта кўриб чиқиш учун ОФК шикоят аризасини топширган эди.

14 декабр куни ОФК томонидан чиқарилган қарорга мувофиқ Жин Жингдаога қўйилган чеклов саккиз ойдан уч ойга қисқартирилди. Аммо футболчи уч ойлик муддат ўтишини кутиб ўтириши шарт эмас. Чунки Жингдао допинг тестидан ўта олмагач, шу йил 9 сентябрдан 8 декабргача майдонга туша олмаганди ва бу муддат юқорида келтирилган уч ойлик чеклов муддатига тенгдир. Қисқача қилиб айтганда футболчи чеклов муддатини аллақачон ўтаб бўлган.

Шунингдек ОФКнинг қарорида Жин Жингдао берган шикоят аризасини қайта кўриб чиқиш пайтидаги барча ҳаражатларни (1,000 АҚШ доллари) футболчининг ўзи қоплашли зарурлигини ҳам эслатиб ўтилган.