Ана холос! Ўрунов тўп сурадиган стадион номаълум муддатга ёпилди

Москвадаги "Откритие Арена"да коронавирус туфайли хавфсизлик талаблари билан боғлиқ бир қатор қоидабузарликлар аниқланди ва у маълум муддатга ёпилган. Бу ҳақда РБК хабар қилди.

Юқоридаги манбага кўра, стадионни ёпиш тўғрисида судга ариза Роспотребнадзор томонидан тақдим этилади. У эса "Откритие Арена"нинг ишини 30 кундан 90 кунгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак, деди шаҳар ҳокимиятига яқин манба. 

"Откритие Арена" ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сурадиган “Спартак”нинг уй стадиони ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)