Ана холос. Ўруновнинг “Урал”дан кетишига жанжал сабаб бўлган!

Жорий йилнинг сентябрь ойида Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзолаган Остон Ўрунов клубни тарк этгани ҳақида расмий хабар тарқатилган эди.

Россия премьер-лигасида иштирок этаётган “Урал” мураббийлар штаби Остон Ўрунов хизматидан атиги учта учрашувда фойдаланиб, умумий ҳисобда 79 дақиқа ўйнатди.

90b52abb66521aab04bf71a68d63353f

Энди Остон Ўрунов базўр топилган клубни нега тарк этгани сабаблари ошкор этилди.

Хориж оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Ўруновнинг жамоадан кетишига бош мураббий Виктор Гончаренко билан зиддиятга боргани сабаб бўлган.

Айрим манбаларнинг таъкидлашича, ўзбек футболчиси беларуслик мураббий билан “Локомотив”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин машғулотларнинг бирида жанжаллашиб қолган.

Бундан ташқари, Остон Ўрунов янги жамоасида ўзига етарлича имконият берилмаганидан норозилигини билдиргани ҳам келишмовчиликка сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Ўрунов “Урал” жамоасига ўтганидан кейин Виктор Гончаренкони мақтаб, унинг фаолиятини аввалдан кузатиб боргани, юқори савияли мутахассис сифатида билиши, у билан кўп суҳбатлашаётганини, унинг қўл остида шуғулланиш ва ўйнашдан хурсанд эканини маълум қилганди. Бундан ташқари легионеримиз беларуслик мутахассиснинг футболчилар билан муносабатини мақтаб, бор имкониятини ишга солган ҳолда ўйнашини билдирган.

Матбуотда 21 ёшли футболчининг клубдан кетишига бош мураббий билан зиддият сабаб бўлгани келтирилаётган бўлса-да, “Урал” президенти Григорий Иванов буни бошқача изоҳлади.

иванов

- Шундай бўлиб қолди. Балки Остонни нимадир қониқтирмагандир. Ёки бизни. Ўзаро келишдик ва шартномани бекор қилдик.

Билмадим, балки унга кам вақт берилдимикин. Лекин хайрлашиш клубнинг ташаббуси эмас. Яхшиликча айрилдик. Ўзига мос жой топишини тилаймиз.

Узоқ муддатли шартнома ҳақида сўраяпсизлар. У йўқ. Биз декабрда битимни бекор қилиш ҳуқуқига эга эдик. Аввал бошдан шундай белгиланган. Лекин футболчига ўйин амалиёти зарур бўлган паллада декабргача ушлаб ўтиришдан нима фойда?

Шунингдек, ҳеч ким ҳеч кимга бадал пули тўлагани йўқ, - деди “Урал” президенти Григорий Иванов.

Мутахассислар энди Остон Ўрунов Россиядан ўзига бошқа жамоа топа олмаслигини таъкидлашмоқда. “Спартак”, “Уфа” ва “Урал”даги фаолияти истеъдодли футболчи учун муваффақиятли бўлгани йўқ.

Кўпчилик Остон Ўрунов Ўзбекистонга қайтишини ёки Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея каби мамлакатлар клублари таклифини қабул қилишини кутмоқда.

volga (1)_30

Остон Ўрунов 2020 йилнинг бошида Россия премьер-лигасига кўчиб ўтганидан бери ушбу лигада учта жамоа сафида 45 та учрашувда қатнашиб, самарали ҳаракат қайд этмаган. Бундан ташқари, Остон “Спартак” сафида Россия кубогида битта ўйинда майдонга тушиб, “Родина” жамоаси дарвозасини ишғол қилгани унинг ягона голи сифатида қайд этилди.

Ўруновнинг асосий “муаммоси” айтилди!

Ўзбекистон терма жамоасига иккита гол урган футболчини “Реал” чақиряпти

Ўрунов “Реал”га борсин, Анчелотти янги футболчи қидиряпти!

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Ўзбек легионеридан бошқасини зўр, деб бўлмайди!

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!