Ана холос! Овечкин МХЛда етакчиликни қўлга киритди
Ads

“Вашингтон” хоккей клуби хужумчиси Александр Овечкин “Виннипег”га қарши баҳсда (3:2) рақиб дарвозасини икки марта ишғол этишга муваффақ бўлди.

Ушбу дубль 32 ёшли хоккейчининг МХЛ чемпионатидаги фаолиятида 599 ва 600 голларидир. Россиялик ўйинчи ушбу лига тарихида бундай кўрсаткичга эришган 20чи футболчи бўлишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Овечкин 42 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, жорий мавсумдаги энг яхши тўпурар номини эгаллаб келмоқда. Ушбу пойгада Александр “Жетс”да фаолият олиб бораётган Патрик Лайндан ўзиб кетди. Патрик ушбу мавсумда 41 марта гол уришга эришган.