Ана холос! Патрис Эвра Кантона услубида мухлисни тепди (Видео)

 

Европа Лигаси 4-турида “Марсель” жамоаси сафарда Португалиянинг “Витория” клубига қарши баҳс олиб борди.

Ўйин бошланишидан аввал трибунадаги “Марсель” мухлисларидан бири клуби ҳимоячиси Патрис Эврани калака қила бошлади. Франциялик ҳимоячи ярим соатча бунга эътибор қаратмади, аммо якунда асаблари дош бермади ва унга жавоб қайтарди.

“МЮ” собиқ футболчиси Патрис Эвра “МЮ”нинг яна бир собиқ аъзоси, ҳамюрти Эрик Кантона услубила зарба йўллади.

Мазкур воқеадан кейин учрашув ҳаками ўйин бошланмасидан аввал Патрис Эврани майдондан четлатди. 1995 йилнинг январида Эрик Кантона “Кристал Пэлас” мухлисини тепганида у ҳакам томонидан майдондан четлатилиб бўлганди.

Мазкур ўйинда "Марсель" 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Бубакар Камара иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлатилганди.