Ана холос! Пепе “Реал”нинг таклифини рад этди, у ёзда бошқа жамоага кетади

Мадриднинг “Реал” клуби ва жамоа ҳимоячиси Пепенинг ўзаро шартномани узайтириш борасидаги музокаралари омадсиз якунланди. Cadena Cope нашрининг маълум қилишича 33 ёшли футболчи мадридликларнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этган.

Юқоридаги манбаада ёзилишича “қироллик клуби” мавсум сўнггида шартномаси ниҳоясиа етадиган Пепега яна 1 йиллик шартнома таклиф қилган, аммо, португалиялик футболчи бу таклифга рози бўлмаган.

Аввалроқ Пепенинг хизматларига “Манчестер Сити” ва яна бир нечта инглиз жамоалари жиддий қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум “Реал” сафида 11та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!