Ана холос! Перес Бэйлни
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа вингери Гарет Бэйлдан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи.

Испани нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” раҳбарияти яқинда 29 ёшли уэльслик футблолчининг агенти Жонатан Барнетт билан учрашган. Суҳбат давомида мадридликлар Бэйлни исталган жамоага, хатто "Барселона"га ҳам сотиб юборишга тайёр эканлигини билдиришган.

“Реал” ушбу трансфердан камида 80 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. Бэйлга эса "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, 29 ёшли Бэйл “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 231та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 102та гол ҳамда 64 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.