Ана холос! Пирло “Челси” машғулотига ташриф буюрди (Фото)

“Нью-Йорк Сити” клубининг италиялик ярим ҳимоячиси Андреа Пирло кеча “Челси”нинг машғулотларини кузатиш учун “аристократлар”нинг Кобхэмдаги базасига ташриф буюрди.

“Андреа шунчаки меҳмонга келди, унинг “Нью-Йорк Сити” билан яна бир йиллик шартномаси бор”, - дейди “Челси” бош мураббийи Антонио Конте.

Маълумот учун, Конте ва Пирло ўз вақтида Туриннинг “Ювентус” клубида ҳамда Италия терма жамоасида бирга фаолият юритишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)