Ана холос! Почеттино “Тоттенхэм”га футболчи танлай бошлади

“Тоттенхэм” раҳбарияти жамоа муҳитини тўғрилай олмаган бош мураббий Антонио Конте ўрнига бошқа мутахассис олиб келиши аниқ бўлиб  улгурди.

Раҳбарият бош мураббий лавозимига бир неча номзодларни ўрганиб чиқмоқда. Улар орасида аввалги мураббийлардан Маурисио Почеттино ҳам бор.

Аргентиналик мураббий ҳали иш масаласи ҳал бўлмасдан туриб, “Тоттенхэм”га ўйинчи танлай бошлади.

The Sun нашрининг ёзишича, Почеттино “шпорлар”ни бошқара бошлаши билан жамоага “Кристал Пэлас” ҳужумкор футболчиси Уилфрид Захани олиб келмоқчи. 30 ёшли ивуарлик футболчи мавсум якунланиши билан эркин агентга айланади.

Почеттино бу вазиятдан фойдаланиб, “Тоттенхэм”нинг ҳужумкорлик салоҳиятини оширишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!