Ана холос! Погба, Ибрагимович ва Балотелли агентсиз қолишди
Ads

ФИФА футболда агент сифатида танилган ака-укалар Мино ҳамда Винченцо Райоладан ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини вақтинчалик тортиб олди.

Ташкилот расмий веб-сайтининг хабар беришича, Мино уч ойга, Винченцо эса икки ойга дисквалификацияга учради. Хозирда, агентларга нисбатдан нима сабабдан бундай жазо қўллангани номаълум.

Ушбу мутахассислар ёрдами билан Марио Балотелли, Лоренцо Инсинье, Мойзе Кин, Поль Погба, Златан Ибрагимович, Джанлуиджи Доннарумма ва Матейс де Лигт каби футболчилар фойдаланишади.

Илгарироқ, бу мутахассислар Италия футбол федерацияси томондан жазоланишганди.